Bu qiziq
Наврўзни дунё бўйлаб қанча аҳоли янги йилнинг бошланиши сифатида нишонлайди?
Наврўз — баҳорнинг кун ва туни тенг бўладиган куни. Бутун дунё бўйлаб 500 миллиондан зиёд аҳоли янги йилнинг бошланиши сифатида нишонлайдиган қадимий байрам. Наврўз Марказий Осиё, Болқон, Яқин Шарқ, Кавказ, Қора денгиз ҳавзаси ва бошқа минтақаларда 3 000 йилдан ортиқ вақтдан бери нишонланади.
2010 йил 23 февралда БМТ Бош Ассамблеяси 21 мартни Халқаро Наврўз куни деб эътироф этди. Шу куни ЮНЕСКОнинг 2009 йил 30 сентябрдаги Наврўз байрамини инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарори олқишланди.