Деновлик ота фарзандлари учун 90 миллион сўм алимент тўлаб берди
Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2020 йил март ойидаги суд буйруғига асосан Мансур Хамраевдан вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилди.
Сабаби, алимент тўловчи ота вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминоти учун алимент пулини олдиндан тўлаб бериш имконияти борлигини билдириб, Бюро ходимларига мурожаат қилди.
Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан икки нафар вояга етмаган фарзандларнинг 18 ёшгача бўлган алимент миқдори ҳисоблаб берилди ва қарздор ота собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 90 миллион алимент пулини тўлаб берди.
Ҳужжатлар нотариал тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, Бюронинг туман бўлими томонидан ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилиб, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.
Салоҳиддин Аҳмедов,
Мажбурий ижро бюроси
Денов туман бўлими бошлиғи ўринбосари