Тараққиёт стратегияси:
2026 йилга бориб юртимизда қуёш ва шамол электр станциялари қуввати 8 000 МВтга етказилади
2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш эвазига йилига қарийб 3 млрд куб метр табиий газни тежашни назарда тутувчи Президент қарори лойиҳаси тайёрланади. Унда:
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш дастури ишлаб чиқилади. Унга кўра:
1. Умумий қуввати 4 000 МВт бўлган 8 та шамол электр станцияси қурилади. Жумладан:
▪️2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 1 600 МВт бўлган 4 та;
▪️2025-2026 йилларда Республика бўйлаб умумий қуввати 2 400 МВт бўлган 4 та шамол электр станциялари ишга туширилади.
2. Умумий қуввати 4 000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади. Жумладан:
▪️2023 йилда Навоий, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида жами қуввати 1 100 МВт бўлган 4 та;
▪️2024 йилда Бухоро, Наманган, Хоразм, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида умумий қуввати 900 МВт бўлган 5 та;
▪️2025-2026 йилларда Республика бўйлаб жами қуввати 1 800 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади.
▪️2030 йилга қадар қуввати 1 МВтгача бўлган кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларининг ҳажми 1 000 МВтга етказилади.
3. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасини бошқариш тизими ривожлантирилади.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати