Kasbim-faxrim

Ногиронлиги бўлган шахснинг ҳуқуқи тикланди

Ўзбекистон Республикаси Контитуциясида фуқароларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлари кафолатланган. Жумладан, Конституциямизнинг 37-моддасида ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган.

Баъзи ҳолатларда пенсияни расмийлаштиришда юзага келган низоларни ҳал этиш учун фуқаролар бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат этадилар.

Жумладан, 2021 йи 17 июн куни Термиз туманлараро судида аризачи Д.Бобохонованинг Бюджетдан ташқари пенсия жамғараси Шўрчи тумани бўлимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиб, пенсия тайинлашда иш стажларини ҳисобга олиш мажбуриятини юклаш ҳақида аризаси бўйича қўзғатилган маъмурий иш кўриб чиқилиб аризачининг аризаси қаноатлантирилди.

Суд ишдаги ҳужжатларни мукаммал ўрганиб, аризачи Д.Бобохонованинг I-гуруҳ ногирони эканлигини, унинг фермер хўжалигида ишлаган даври унга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра иш стажига қўшиб ҳисобланмаганлигини аниқлади ва аризачининг даъвосини қаноатлантириш лозим деб ҳисоблади.

Мамлакатимиз  ҳаётида, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ таъминланишига эришишда одил судловнинг аҳамияти беқиёсдир. Одил судлов жамият ҳаётида, жамият аъзоларини ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини юксалтиришда, инсонларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Н.С.Бобомуратова, Термиз туманлараро маъмурий суди

Related Articles

Back to top button