Jahon

Толибон Афғонистонда амнистия эълон қилиб аёлларни етакчиликка чақирди

Анамуллоҳ Саманғоний назорати остига ўтган Афғонистон давлат телеканалида берган баёнотида, ҳамма учун “амнистия” эълон қилиб, аёлларни етакчиликка чақирди.

Толибон Афғонистонда ҳамма учун “амнистия” эълон қилиб, аёлларни етакчиликда ўрин олишга чақирди.

Толибоннинг маданият комиссияси аъзоси Анамуллоҳ Саманғоний назорати остига ўтган Афғонистон давлат телеканалида берган баёнотида,  ҳамма учун “амнистия” эълон қилиб, аёлларни етакчиликка чақирди.

Анамуллоҳ Саманғоний, аёлларнинг қурбон бўлишини истамаганликлари ва етакчиликда ўрин олишини хоҳлаганликларини қайд этган ҳолда:

“Ҳукумат тузилиши ҳали ҳануз аниқ эмас лекин тажрибаларимиз асосида тўлиқ исломий етакчилик бўлиши зарур ва (бунга) ҳар бир томон иштирок этиши керак”. — деган ифодаларга ўрин берди.

Халқнинг ҳозирда амал қилиши кутилган Толибоннинг ислом қоидаларидан бохабар эканини таъкидлаган Саманғоний ўз сўзини:

“Халқимиз мусулмон, уларни исломга мажбурламаяпмиз”. — дея тамомлади.

Эслатиб ўтамиз Толибон тунов куни бир неча ойда кўпгина вилоятини босиб олган Афғонистон пойтахти Кобулга кириб борганди.

Related Articles

Back to top button