Kasbim-faxrim

ХИРМОНИНГИЗ ЮКСАЛАВЕРСИН, АЗИЗ ДЕҲҚОНЛАР!

Шўрчи туманидаги “Оқкамар олтин даласи” фермер хўжалиги даласига ўроқ тушди. Иккита “CLAAS” русумли комбайнлар ҳосилини кўтаролмай эгилиб турган ғаллани ўрмоқда. Ғалла ҳосилини кўриб кўз қувонади. Фермер хўжалиги ишчиларининг меҳнати зое кетмади, ҳар гектардан 40-50 центердан ҳосил тўпланмоқда.

«Оқкамар олтин даласи» фермер хўжалигининг ғалла парваришланаётган даласи. 2021 йил январ ойи

-Ўтган йили қиш жуда совуқ келди, аксига олиб ёзнинг илк кунлариданоқ ҳарорат 40-45 даражага кўтарилиб кетди, сув аввалги йилларга нисбатан анча кам бўлди. Лекин ишчиларимиз мардонавор меҳнат қилишди. Мана, кўриб турганингдек, шу далада комбайн бир бориб келганида бункери тўлди. Бу йил далаларда ҳосил мул, нес-нобуд қилмай йиғиштириб олсак халқимизнинг дастурхони тўкин бўлади,-деди хўжалик аъзоси И.Алламуротов.

Далага кўзингиз тушиши билан фермер хўжалиги аъзоларининг ҳалол меҳнати самараси кўзга ташланади. Ғалла бир текис, бошоқлари бўлиқ. Даромад ҳам шунга яраша бўлиши кутилмоқда.

Биз ҳам “Оқкамар олтин даласи” фермер хўжалиги раҳбари ва аъзолари ишларига улкан зафарлар тилаймиз, хирмонингиз юксалаверсин, АЗИЗ ДЕҲҚОНЛАР!

Н.Шарипов

Related Articles

Back to top button