Hodisalar
СУРХОНДАРЁДА АРЧАЛАР АЁВСИЗ КЕСИЛМОҚДА
Бугун 22 май- Бутунжаҳон биохилма-хилликни асраш куни. Аммо бу Сурхандарёда сақланиб қолган ва ҳозирда аёвсиз кесилаётган арчазорга тегишли эмас шекилли.
Мамлакатимизда дарахтларни кесишга қарши мораторий жорий этилганига қарамай Термизда Хайратон кўприги яқин ҳудудда қурилаётган “Termiz kargo” экспорт марказининг чап томонида Афғонистон билан савдо алоқаларини кучайтириш мақсадида катта бозор қурилмоқда.
Ўша ҳудуддагина мавжуд бўлган арчазорлар аёвсиз кесилмоқда. Мазкур масала юзасидан Давлат экология қўмитаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимиятидан изоҳ беришларини сўраб қоламиз.