Kasbim-faxrim

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН БИР ҚАНЧА АВЗАЛИКЛАРГА ЭГА БЎЛГАН ҲИСОБЛАГИЧ

«Hududgaz Surxondaryo» газ таъминоти филиали томонидан Сурхондарё вилоятидаги табиий газдан фойдаланаётган барча истеъмолчи хонадонларига электирон газ ҳисоблагичлар билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жараёнлар Термиз шаҳар, Денов шаҳар, Денов тумани ҳамда Сариосиё туманидаги аҳоли хонадонларига замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатиш ишлари белгиланган режа график асосида намунавий тарзда ҳисоблагичларни ўрнатилмоқда.

Ушбу ўрнатилаётган эликтирон газ ҳисоблагичларни, истеъмолчилар учун бир қанча авзаликлари мавжуд бўлиб. Табиий газ назорати ва тўловларни амлга ошириш шахсан истеъмолчини ўзини назоратида бўлади. Бу жараёнда ҳеч қандай газ ходимини аралашуви бўлмайди. Ҳамда тўловларни амалга оширишда истеъмолчи уйда ўтирган холда PayMe, Click. электрон тўловлар орқали амалга ошириши мумкун. Истеъмолчилар билан суҳабат жараёнида электирон газ ҳисобларичдан мамнунликларини айтиб ўтишмоқда. Газ ўчиб қолганида ҳам биз уй ишларимизни қўрқмай қилаверамиз, ис газидан заҳарланиш каби бахтсиз ҳодисаларни олди олинар экан дийди- Бобомурод Тоғаев Музработ туман фуқароси. Бугунги кунга келиб айрим истеъмолчилар томонидан электирнон газ ҳисоблагичларни миёридан кўп сарф қилаётганлиги  бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда. Бу мурожаатлар мутлоқо ноўрин. Сабабики ушбу эликтирон газ ҳисоблагичлари эликтирон бўлиб, инсон омилини аралашуви йўқ. Ҳамда ушбу электирон газ ҳисоблагичлар билан бир қаторда истеъмолчи хонадонига махсус филтирлар ўрнатилади, ушбу филтирлар газ қувурлардаги занглар ва ҳар хил чиқиндиларни тиқилиб қолишини олдини олади. Бу ҳам бўлса истеъмолчи хонадонига соф табиий ва тоза газ билан таъминлаб беради. Барча истеъмолчиларга илтимос қилиб қолардик, эндиликда табиий газни фойдаланиш жараёнида тежамкорликга этибор беришса яни хонадонлардаги қозонхоналарига газ пилиталарига тежамкор газ жихозларини ўрнатса мақсадга муофиқ бўларди ҳамда табиий газни фойдаланиш жараёнида режали ҳамда тартибли йўлга қўйилса ноқулайликлар олиб келмайди.

«Hududgaz Surxondaryo» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button