Jahon

Жанубий Кореянинг собиқ аёл президенти 20 йил қамоқда ўтирадиган бўлди

Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хенинг иши мамлакат Олий суди томонидан қайта кўриб чиқилди. Унга 2020 йил июль ойида суд ҳукми билан эълон қилинган 30 йиллик қамоқ жазоси 20 йилга ўзгартирилди. Корея прокуратураси эса бунга норозилик билдирган.

2010 йилда сайланган ва Жанубий Корея тарихида илк аёл президент бўлган Пак Кин Хе 2017 йили яқин дугонаси билан боғлиқ коррупциявий ишда гумон қилиниб, лавозимидан четлатилганди.

Жанубий Кореянинг бундан ташқари яна 3та президенти коррупцияда айбланиб, қамалган.

Related Articles

Back to top button