Madaniyat

Оммавий ахборот воситалари қонунийликни қарор топтиришда чинакам “жамият кўзгуси”га айланиши керак

Унда Сурхондарё вилоят уй-жой коммунал хизмати кўрсатиш бошқармаси бошлиғи П.Қ.Тангриев ўтган йил ва жорий йилда соҳада амалга оширилган ишлар, келгусидаги вазифалар ҳақида журналистлар, блогерларга таништириб ўтди.

Сурхондарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилояти уй-жой коммунал хизмати кўрсатиш бошқармаси ва Сурхондарё вилоят прокуротураси ҳамкорлигида матбуот анжумани ўтказилди. 

Унда вилоят уй-жой коммунал хизмати кўрсатиш бошқармаси бошлиғи П.Қ.Тангриев ўтган йил ва жорий йилда соҳада амалга оширилган ишлар, келгусидаги вазифалар ҳақида журналистлар, блогерларга таништириб ўтди. 

Мамлакатимизда Асосий қонунимиз қабул қилинганининг 28 йиллик байрам шукуҳи давом этаётган шу кунларда ташкил этилган мазкур тадбир самимий руҳда ошкора ўтгани билан ОАВ вакилларида илиқ таассурот қолдирди. 

Чунки бундан уч-тўрт йил муқаддам оммавий ахборот воситалари вакиллари вилоятда ташкилот ва корхоналарнинг журналистлар олдида ҳисоб беришини тасаввур ҳам қилолмас эди. Таъбир жоиз бўлса, бу янгиланиш сўнгги йилларда амалга оширилган изчил ислоҳотлар самарасидир. Жамиятимизнинг барча бўғинлари сингари оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини таъминлаш йўлида юз бераётган янгиланишлар мевасидир. 

Анжуманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик холатлари, ўтган йили ва жорий йилнинг ўтган даврида бажарилган, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Обод марказ” дастурлари бўйича амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилинди. Халқаро молия институтлари иштирокида рўёбга чиқарилаётган ҳамда 2020-2024 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли лойиҳалар, кўп қаватли уй-жойларда яратилаётган қулай шароитлар хусусида маълумот берилди. 

Ш.Тўраева – Шунингдек, сўз эркинлигини бўйича кейинги уч йилда юз берган ўзгаришни ҳам алоҳида эътироф этди. Бугунги кунда халқимиз орасида юриб, уни қийнаётган ижтимоий муаммоларни кўрсатиб бераётган энг катта куч – бу мустақил ва холис оммавий ахборот воситалари вакилларидир, деган сўзларида ҳам чуқур маъно бор. Гапнинг рости, агар бундан уч йил аввал шу анжуман бўлганида ўз фикримни бугунгидек дадил айтолмаслигим мумкин эди. Бу ўзгаришлар мамлакатимизда сўз эркинлиги таъминланаётгани ва журналистларнинг янги Ўзбекистон ривожига муносиб ҳисса қўшиши учун кенг имкониятлар яратилаётганига аниқ мисолдир. 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тантанали маросимдаги демократик ислоҳотларимиз натижасида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар мансабдор шахсларни ўз ишини қонуний асосда тўғри ташкил этишга ундамоқда, деган сўзларининг амалдаги ифодасидир. 

Чорак асрлик депсинишлардан сўнг сўз эркинлигини, давлат очиқлигини таъминлаш, жамиятда кучли жамоатчилик назоратини ўрнатиш ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолаётгани йўқ. Бу – мамлакатимизда халқ билан очиқ мулоқот йўлга қўйилиб, одамларни ўйлантираётган муаммолар узлуксиз ўрганилаётгани, кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг самарали тизими яратилгани ва оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини, эркинлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган халқчил ислоҳотлар натижасидир. 

Кези келганда айтиш лозимки, қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган мазкур тадбир ҳам ана шу ислоҳотлар жараёнида барча давлат идоралари, шу жумладан, вилоят уй-жой коммунал хизмати кўрсатиш бошқармасида ташкил этилган матбуот хизмати томонидан уюштирилгани таҳсинга сазовордир. 

– Оммавий ахборот воситалари жамиятда жамоатчилик назорати ўрнатишнинг муҳим бўғинига айланмоқда, – Сурхондарё вилоят прокуротураси матбуот котиби А.Бобомуродов. – Журналистлар ва блогерларнинг ижтимоий тармоқларда янада фаоллашгани, юртимизда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга муносабат билдираётгани ва давлат идоралари матбуот хизматларининг анжуманлар ташкил этиб, фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликка тезкор хабар бераётгани бунга яққол далилдир. Давлатимиз раҳбари бугунги кунда анъанавий ахборот воситалари билан бирга интернет, ижтимоий тармоқлар, блогерлар жамоатчилик фикрини шакллантиришда катта роль ўйнамоқда, дея бу жараёнга ҳам муносиб баҳо бергани соҳа ходимларининг фахр-ифтихор туйғусини янада юксалтирди. Зеро, тантанали маросимда таъкидланганидек, Ўзбекистонда жамоатчилик назорати ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларига ҳеч қандай шаклда тазйиқ ўтказишга йўл қўйилмайди.

 

Related Articles

Back to top button