Kasbim-faxrimO`zbekiston

Баҳодир Ўроқов Жарқўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди

Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов сўзга чиқди.

Сессияда 2017 йилдан буён Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Зиёдулла Давлатов Шеробод тумани ҳокими этиб тайинланганлиги маълум қилинди.

Жарқўрғон туманига эса 2018 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ўроқов Баҳодир Абдиқаюмович ҳоким этиб тасдиқланди.

Б.Ўроқов 1979 йилнинг 17 февралида Жарқўрғон туманида туғилган. 1999 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари олийгоҳи, 2008 йилда Тошкент молия институти, 2016 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.

2003-2005 йилларда Сурхондарё вилояти молия бошқармаси етакчи иқтисодчиси, 2005-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги инвестициялар бошқармаси бўлим бошлиғи, 2017-2018 йилларда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Related Articles

Back to top button