Hodisalar

МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси: ижро ҳаракатлари кейин давом эттириш учун қолдирилган !

Жорий йилнинг 07 октябрь куни “Effect.uz” расмий сайти орқали “YouTube” ижтимоий тармоғида “Катта жанжал, Шўрчида оломонни тошбўрон қилишди” номли хабар жойлаштирилган.

Ушбу хабар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 20.08.2019 йилдаги қарорига асосан фуқаро Хушбоқ Тилавовнинг манфаатларига Шўрчи тумани “Жойилма” маҳалласида жойлашган 3.86 га умумий ер майдони (2-сут тавар фирмасининг бостирма, молхона бино-иншоотлари)дан қарздорлар Менгбоев Ботирали ва Зияев Хайиталиларни мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлими иш юритувига 17.09.2019 йилда келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида қарздорлар Менгбоев Ботирали ва Зияев Хайиталиларга ижро ҳужжатини ижросини ўз вақтида бажариш учун огоҳлантириш хати юборилган.
Мазкур ижро иши Ўзбекистон Республикаси Олий судининг хати ва кўрсатмаларига асосан 2 маротаба (18.09.2019 йил ва 11.12.2019 йил) тўхтатилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 17.02.2020 йилдаги хатига асосан суд қарорининг ижросини тўхтатиш ҳақидаги кўрсатма бекор қилиниб, ижро харакатлари давом эттирилган.

Шундан сўнг, фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг 04.09.2020 йилдаги ажримига асосан фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 20.08.2019 йилдаги қарорининг ижроси апелляция инстанциясида кўрилгунга қадар кечиктирилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг 08.09.2020 йилдаги ажримига асосан 04.09.2020 йилдаги кечиктириш ҳақидаги ажрими бекор қилинган.

Ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида 25.09.2020 йил соат 14-30га Шўрчи туман Жойилма маҳалласига мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган.

25.09.2020 йилда ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида борилганда, мажбурий ижро ҳаракатларига жалб қилинган ташкилотлар тўлиқ келмаганлиги сабабли ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган.

Ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида 05.10.2020 йил соат 10-30га Шўрчи туман Жойилма маҳалласига мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган.

05.10.2020 йилда ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида борилганда, қарздорлар томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари жойига кўплаб фуқароларни тўплаб ижро ҳаракатларига қаршилик кўрсатилганлиги сабабли ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган.

Ижро ҳаракатларининг натижалари ҳақида маълум қилинади.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button