Hodisalar

Алимент тўламаган оталарга чора кўрилди

Ота деганда бехихтиёр кўз ўнгимизда фарзанди учун хар кандай машаккатни енгиб утишга кодир булган жонкуяр зот гавдаланади. Оталар оила таянчи ва устуни бўлиш баробарида аввало фарзандларига ўрнак бўлиб уларни тарбия киладиган хамда келгусида бу хаётда ўз ўрниларини топишга йул очадиган  кишилардир.

Афсуски, орамизда шундай оталар ҳам борки суд кароридан бўйин товлаб фарзандларининг моддий таъминоти учун тўланиши лозим бўлган алимент пулларини ҳам ўз вақтида тўлаб қўйишни унитишади.

Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлими иш юритувида бўлган мажбуриятни тан олмайдиган, фарзандларининг моддий таъминотига бефарқ оталарга нисбатан туман маъмурий суди томонидан қонуний чоралар қўлланилди.

Туманнинг “Учқизил” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Алпомишев 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 9 миллион 300 минг алимент пулларини тўламаганлиги сабабли жорий йилнинг 11 июнь куни  ўтказилган очиқ суд мажлисида  унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, туманнинг “Термиз” маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Хаитовдан ҳам 2 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги суд қарори бўлсада жами 18 миллион 826 минг сўм алимент пулларини тўламаганлиги сабабли унга хам  МЖтКнинг тегишли моддасига асосан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Конунга буйсунмаслик алал окибат жазо мукаррарлигига олиб келиши бор гап. 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб бўлгандан сўнг ҳам 2 ой давомида алимент қарздорликларини тўламаслик жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button