Hodisalar

“Ўзгидромет” сел келиш хавфидан огоҳлантирди

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, жорий йилнинг 26-30-март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб кутилаётган ёмғирлар, баъзи жойларда кучли бўлиши натижасида тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисаларини юзага келтириши мумкин.

Воҳамизда асосан, Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқoрғон ва Музработ туманлари тоғли ва тоғолди ҳудудлари ҳисобланганлиги сабабли ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан зарур эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.

Ҳурматли фуқаролар, тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ хавфлар юзага келган тақдирда республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган тезкор штабларга 101, 1050 телефон рақамлари орқали мурожаат қилинг.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button