Алимент тўламаган ота
Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2019 йил 3 октябрдаги №1256-сонли ижро варақасига асосан ундирувчи Эшматова Гулираъно фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисми миқдорида алимент пулларини ундириш белгиланиб, 2020 йил 7 октябрдан 2021 йил 1 октябрга қадар 7.395.715 сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги учун, жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг 2022 йил 11 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, маъмурий жавобгарликка тортилиб, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан 2021 йил 1 октябрдан 2022 йил 1 августга қадар бўлган даври учун 8.604.686 сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги сабаближиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг 2022 йил 2 декабрдаги ҳукми билан Жиноят кодекси 122-моддасининг 1-қисми билан иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланиб, Жиноят кодекси 62-моддасига асосан иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш иши жазоси қолдирилиб, шу суднинг 2023 йил 3 март кунидаги ажрими билан Жиноят кодекси 46-моддасига асосан ўталмасдан қолган 1 йил ахлоқ тузатиш иши жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, жазони ўтаб келиб, шундан ҳам ўзига тегишли хулоса чиқариб олмасдан, 2022 йил 1 декабрдан 2024 йил 30 декабрга қадар 21.943.071 сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган Баходиров Акбар 2025 йил 24 апрель куни жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 122-моддасининг 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга ушбу модда билан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайиниб, ЖКнинг 60-моддасига асосан илгариги хукми билан тайинланиб ўталмаган жазони мазкур хукм билан тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан ўташ учун узил-кесил ўташ учун 2 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазо қаттиқ тартибли колонияларда ўташ ҳамда фуқаровий даъвогар фойдасига 21.943.071 сўм ундириш белгиланган.
Хулоса қилиб айтганда, бегонанинг фарзанди учун эмас, ўз жигарбандингиз учун алимент тўлаяпсиз, ўз фарзандингиз олдидаги оталик бурчидан бўйин товлаб, гулдай умрингизни панжара ортида ўтказманг.
Сурхондарё вилоят судининг
судья катта ёрдамчиси М.Йўлдошева




