Kasbim-faxrim

Савоб ишни ҳар ким, хар куни қилиш керак!

Инсон шаъни қадр- қиммати улуғланган юртда кишиларнинг эртанги кунга бўлган ишончи мустаҳкамланиб, уларда дахлдорлик ҳисси янада ортиб бораверади. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларга кўрсатилаётган алоҳида ғамхўрлик одамларнинг бугунидан рози, эртанги кунидан кўнгли тўқ бўлиб умргузаронлик қилишига хизмат қилади.

Савоб ишни ҳар ким, хар куни қилиш керак деганларидек Мажбурий ижро бюросининг Термиз шаҳар бўлими ходимлари ҳам ҳайрли ишга қўл урдилар. Барчамизга маълумки, Бюро олдида турган муҳим вазифалардан бири истеъмол маданиятини юксалтириш ва тўлов интизомини  янада мустаҳкамлашдир. Бу борада Бюро ходимлари аҳоли орасида бўлиб, қарздорликларни ундиришади. Бироқ шундай оилалар ҳам борки фойдаланилган энергия ресурслари, ичимлик суви ва маиший чиқиндилар учун тўловларни ўз вақтида тўлашга бироз қийналишади. Бюро ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирокида ана шундай хонадонлар аниқланиб, айнан шу маҳалладан ҳомийлар топган ҳолда эҳтиёжманд оиларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳусусан, бу каби эзгу ишларни амалга ошириш жараёнида Бюронинг Термиз шаҳар бўлими ходимлари томонидан маҳалла идораларида олиб борилган тарғибот тадбирлари натижасида, Термиз шаҳар, “Боғзор” маҳалласида яшовчи фуқаролар О.Холбоева ва Н.Исаковаларнинг яшаш хонадонида табиий газдан мавжуд бўлган ҳар бирининг 100.000 сўмдан иборат қарздорликлари, ҳомийлар томонидан тўлаб берилди.

Таъкидлаш зарурки, бу каби хайрли ва эзгу ишлар энг аввало оилаларда, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш, аҳоли турмуши сифатини оширишга хизмат қилмоқда. Айниқса, ижтимоий-иқтисодий муаммолари мавжуд инсонларнинг мушкулини осон қилиб, кўнглини тоғдек юксалтирмоқда. Энг муҳими эҳтиёжманд инсонларнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкамланаяпти.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button