Bu qiziq

Мурожаатлар билан ишлашдаги янгича имкониятлар

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби йил сайин соддалаштирилиб ва аҳолининг манфаатларига тобора кўпроқ мослаштириб борилмоқда.

Зеро давлатнинг мустаҳкамлиги, жамиятнинг фаровонлиги ва халқнинг тинч-тотувлигини таъминлаш учун ҳар бир (жисмоний ва юридик) шахснинг эҳтиёжларини билиш ва мавжуд муаммоларини ўз вақтида ҳал қилиш зарурдир. Буни амалга ошириш учун эса уларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлқонли қабул қилиш ўта муҳим вазифа ҳисобланади.

Мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда сўнгги ўн йилликда жиддий ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, давлат идораларининг бу борадаги масъулияти ва жавобгарлиги қатъий белгиланиб, ушбу жараёнлар борган сари аҳолига янгидан-янги қулайликлар яратиб бермоқда.

Мазкур ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси сифатида Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 11.09.2017 йилдаги ЎРҚ-445-сонли Қонуни (бундан буён матнда ЎРҚ-445-сонли Қонун ёки Қонун деб ёзилади)ни кўрсатиш мумкин. ЎРҚ-445-сонли Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 03.12.2014 йилда қабул қилинган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-378-сонли Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланган.

Ушбу Қонун қабул қилиниши билан республикамизда давлат идораларининг фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш борасидаги фаолияти тубдан ислоҳ қилинди. Амалиётни қўллаш давомида унга йиллар давомида киритиб борилган ўзгартириш ва қўшимчалар орқали эса Қонун таркиби ҳам тобора халқчиллашиб бормоқда.

Хусусан, ушбу Қонунга бугунги кунга қадар бир неча ўзгартиришлар киритилган бўлиб, охирги ўзгартиришлар 07.05.2026 йилда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-1144-сонли Қонунига асосан амалга оширилган.

ЎРҚ-1144-сонли Қонун эса жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш механизмларини янада такомиллаштириш, бунда давлат органлари ва ташкилотларининг масъулиятини ошириш зарурати сабабли қабул қилинди.

Хўш, бу ўзгартиришлар билан айнан нима ўзгарди?

Маълумки, бугунги кунда давлат ташкилотларида “ишонч телефони” мавжуд. Ушбу рақамларга исталган шахс тегишли масалада мурожаат қилиши мумкин. Аммо ушбу рақамларнинг аниқ бир ҳуқуқий мақоми ҳалигача мавжуд эмас эди ва қонун даражасида қатъий белгилаб қўйилмаган эди. Эндиликда эса ушбу масала ҳам қонунда мустаҳкамлаб қўйилди.

Чунончи ЎРҚ-445-сонли Қонуннинг 3-моддаси 12-хатбоши билан тўлдирилиб, унда “ишонч телефони — жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун мўлжалланган махсус телефон алоқа тизими” эканлиги аниқ кўрсатилди.

Бошқача қилиб айтганда, ушбу Қонун билан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи қўшимчалар киритилган бўлиб, бу ўзгаришлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Шу билан биргаликда, қайд этиш жоизки, Ўзбекистон суд органларида ишонч рақами билан ишлаш муносабатлари ҳуқуқий жиҳатдан ҳам кучли тартибга солинган. Хусусан, 27.05.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг РС-35-21-сонли Раёсат қарорига асосан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ишонч телефони орқали қабул қилиш маркази тўғрисида”ги Низом (https://sud.uz/wp-content/uploads/2025/02/openess/Ишонч%20телефони%20Низом.pdf) қабул қилинган бўлиб, ушбу Низом судларда ишоч телефони орқали мурожаатларни қабул қилиш ва ўрганиш жараёнини тартибга солади.

Маълумот учун:

Фуқаролар қабулхонаси

+998 71 207-73-77 (01613)

Девонхона

+998 71 207-73-77 (01707)

Ишонч телефони

+998 71 207-97-37

Бухоро туманлараро иқтисодий

судининг судъяси

А.Н.Сатторов

Related Articles

Back to top button