Madaniyat

Бола ҳуқуқлари ҳимояси-келажак кафолати

Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш — бу болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишидан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ва механизмлар тизимидир.

Бола ҳуқуқлари халқаро миқёсда ҳимоя килинади. Бу, биринчи навбатда, бола ҳуқуқлари соҳасидаги декларациялар, резолюциялар, конвенциялар ишлаб чиқиш, бола ҳуқуқлари ҳимояси бўйича махсус назорат органи тузиш, давлатларнинг миллий қонунчилигини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш орқали амалга оширилади. БМТнинг Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ халқаро кўмак бериш йўналишида ўз фаолиятини олиб бориб, болалар муаммоси билан шуғулланади.

Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш зарурлиги ҳақида 1924 йилда Женева декларацияси қабул қилинган эди. 1959 йил 10 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Бола ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинган эди. Ушбу ҳужжатда “18 ёшга тўлмаган ҳар бир инсон, агар болаларга нисбатан қўлланиладиган қонун бўйича у эртароқ балоғатга етмаган бўлса, ҳали бола ҳисобланади” дейилган. 1989 йил 20 ноябрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция қабул қилинди. Бола ҳуқуқларига оид аввал қабул қилинган қонунларга нисбатан бу Конвенция биринчи ва нисбатан тўлиқ қонуний ҳужжат ҳисобланади, унда бола ҳуқуқлари  халқаро ҳуқуқий тусга эгадир.

Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни 2008 йилнинг 7 январида қабул қилинган бўлиб, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгилаб берилди: бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш; бола ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш; бола камситилишига йўл қўймаслик; боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш; бола ҳуқуқлари ва имкониятларининг тенглигини таъминлаш; бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш; бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари ва мансабдор шахслари фаолиятининг очиқлиги ҳамда ошкоралигини таъминлаш; болаларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш; бола ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида давлат органлари, нодавлат нотижорат, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ва ривожлантириш; болаларнинг ижтимоий кўникмасига, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни камайтиришга кўмаклашиш ва бошқалар. Янги Ўзбекистон шароитида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан 2017-2023 йилларда мазкур қонуннинг баъзи моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими, шунингдек, 2020 йил 29 майдаги «Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги фармони билан Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида болалар омбудсмани тўғрисидаги қонунни қабул қилиш ташаббусини берган эди.

Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари:

  • боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
  • боланинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш;
  • боланинг камситилишига йўл қўймаслик;
  • боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
  • болалар ҳуқуқла. ри ва имкониятларининг тенглигини таъминлаш;
  • бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
  • бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир болага инсон ҳамда фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари тегишли бўлади ҳамда давлат томонидан кафолатланади.

  • Никоҳда ва никоҳсиз туғилган болалар тенг ҳамда ҳар тарафлама ҳимоядан фойдаланади.
  • Давлат боланинг барча шакллардаги камситишлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш учун зарур чораларни кўради

Фуқаролик ишлари бўйича

Денов туманлараро суди судьяси

Панжиев Сулаймон Абдуназарович

Related Articles

Back to top button