Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январдаги Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-139-сонли Қонуни ва 2025 йил 23 октябрдаги “Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1092-сонли Қонунининг мазмун-моҳияти

Мустақиллик йилларининг дастлабки кунларидан мамлакатимизда бола ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
2023 йил 1 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга ҳужжат бўлди.
Қонуннинг 8-моддасида яшаш ҳуқуқи ҳар бир боланинг узвий ҳуқуқидир. Бола ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.
Давлат соғлом боланинг туғилиши ва ривожланишини таъминлаш учун шароит яратади дея қайд этилган.
Қонуннинг 10-моддасига кўра
Ҳар бир бола эркинлик, шахсий дахлсизлик, турар жойи дахлсизлиги ва хат-хабарларини сир тутиш ҳуқуқига эга.
Ҳар бир бола ўз шаъни ва қадр-қимматига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига ғайриқонуний аралашувлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
Бола қонунга асосланмаган ҳолда ушлаб турилиши, ҳибсга олиниши, қамоққа олиниши мумкин эмас.
Давлат боланинг шахси, уй-жойи дахлсизлигини, хат-хабарлари сир тутилишини таъминлайди ҳамда болани эксплуатация ва зўравонликнинг барча шаклларидан, шу жумладан жисмоний, руҳий ва жинсий зўравонликдан, қийноқларга солишдан ёки шафқатсиз, қўпол ёхуд инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа шаклдаги муомаладан, шаҳвоний шилқимликлардан, ҳуқуқбузарликлар ва ғайриижтимоий ҳаракатлар содир этишга жалб этилишидан ҳимоя қилинишини амалга оширади.
Давлат:
болага нисбатан эксплуатация ва зўравонликнинг барча шаклларининг олдини олиш, шунингдек уларнинг содир этилишига имкон берган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш;
эксплуатация ва зўравонликка дучор бўлган болаларга зарур педагогик, психологик, тиббий, юридик ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўради.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрда “Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1092-сонли Қонуни билан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфаатлари қонун ҳимоясига олинди.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу Кодексга ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар содир этган ўта оғир бўлмаган жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган деб ҳисобланишини, вояга етмаганларга нисбатан озодликни чеклашнинг ҳамда озодликдан маҳрум қилишнинг энг кам муддати олти ойдан бир ойгача қисқартирилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг беш қисмдан иборат бўлган 77-моддаси «Ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар содир этган жинояти учун тайинланган жазони ўтаб бўлган шахс судланмаган ҳисобланади, бундан ўта оғир жиноятлар ёки содир этган жинояти учун тайинланган жазони ўтаб бўлганидан кейин ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар қасддан янги жиноят содир этиш ҳоллари мустасно»лиги ҳақида олтинчи қисм билан тўлдирилди.
Шунингдек, ушбу кодекснинг вояга етмаганлар жавобгарлигининг хусусиятларини белгилаб берувчи олтинчи бўлими 841-моддасида вояга етмаганларга нисбатан тайинланиши мумкин бўлган озодликни чеклаш жазосининг муддатларига ўзгартириш киритилди.
Жумладан, ушбу ўзгартириш билан воягва етмаганларга нисбатан тайинланиши мумкин бўлган озодликни чеклаш жазосининг минимал муддати олти ойдан бир ой мудатга ўзгартирилди.
Шу билан бирга вояга етмаганларга нисбатан яна тайинланиши мумкин бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ҳам минимал муддати олти ойдан бир ой муддат белгиланиб, 85-модданинг биринчи қисми ўзгартирилди.
Ушбу Қонун вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлигини янада либераллаштиришга хизмат қилади ва ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар содир этган жинояти учун жазони ўтаб бўлган шахсга ҳаётини судланганлик тамғасидан ҳоли тарзда давом эттириши учун шароит яратади.
Жиноят ишлари бўйича
Шўрчи туман судининг тергов судьяси
Ш.Қодиров




