“Коррупция-жамият танасидаги саратондир”

Мухтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев 2025 йил 5-март куни Миллий Кенгашга қилган маърузаларида коррупцияни жамият танасидаги саратон деб атадилар.
Ҳақиқатдан ҳам коррупция давлат ва жамият ривожланишидаги энг асосий ғовдир, биламизки, ривожланган давлатлар коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиб келмоқда, коррупциявий жиноятларга нисбатан ўлим жазосигача жазо тайинланиши ҳам сир эмас.Худди шу каби Ўзбекистон ҳам ривожланаётган давлат сифатида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш йўлини танлаган.
Хўш қандай қилиб биз бу иллатдан воз кечсак бўлади?
Аввало оилавий тарбиядан бошқлаш лозим деб ҳисоблайман, сабаби оила жамият негизидир. Ҳар бир фарзанд тарбияни, хулқ-атворни ва ҳар қандай соҳага мойилликни оила аъзоларидан олади.
Камтарона яшаш тарзига риоя қилмасдан, ношукурлик қилиб, бойлик орттиришга ружу қўйишни ҳам оиладан олади.
Аввало, ота-она фарзандига борига шукур қилишни, ҳар кун дастурҳон атрофида ўтирганида шундай жам бўлиб овқатланиш нима истемол қилишдан ҳам муҳим экани, асосийси бирга ўтириб мириқиб сухбат қуриш, бир-бирининг дийдорига тўйиш ва меҳр улашиш ҳар қандан шоҳона ва дабдабали ҳаётдан устун эканини фарзандларига доимо такрорлаш лозим. Ота-онанинг, умр йўлдошнинг айтганини фарзанд ва жуфти албатта қилади, норозилик билдириб, мунтазам нолиш кишининг жонига тегади, охири ўша инсоннинг нолишларидан қутулиш учун таъмагирлик қилиб қўйиши мумкин, шу туфайли аввало оилада она, яъни аёл, умр йўлдош доимо шукроналик билан умр йўлдошига елкадош бўлиши, муаммоли вазиятларда бу кунлар ўткинчи ва келажакда мароқ билан бирга эсланадиган кун эканлигини, энг асосийчи, бирга фарзандлар тарбияси билан шуғилланаётгани, бирга яшаётгани ва бирга бир дастурхон атрофида эканини умр йўлдошига ва фарзандларига уқтириб бориши лозим.
Худди шу каби биламизки мактаб ва университетларда ҳам маънавит соатлари бор, ушбу дарсларда устозлар доимо ўқувчи ва талабаларига ҳалоллик барча нарсадан устун экани, киши ҳалол луқма тотса ҳаловати бўлиши ва баракаси бўлишини уқтириши даркор, зероки ҳар қандай жамият ривожланиши учун аввало ҳалолликни касб этиши ва таъмагирликдан воз кечиши жоиздир.
Сурхондарё вилоят судининг судья катта ёрдамчиси
М.Йўлдошева




