Hodisalar

Фирибгарлик учун жазо муқаррар

Маълумки, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш жиноят ҳисобланади.

Масалан, муқаддам бир неча маротаба фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаро Х.Қурбонов (исм, фамилияси ўзгартирилган) хавфли рецидивист бўлгани ҳолда,  фирибгарлик ва пора беришга қизиқтириш каби жиноятларни содир этиш мақсадида, олдиндан тузган режаси асосида, 2024 йил март ойида Денов туманида яшовчи Тураева Сабохат (исм, фамилияси ўзгартирилган)нинг ишончига алдов йўли билан кириб, уни пора беришга далолат этиб, гўёки уни танишлари орқали жиноят ишлари бўйича судда кўрилаётган жиноят иши бўйича И.Сни қамоқдан чиқариб беришни айтиб, ваъда қилиб, алдов йўли билан С.Тураевадан жами 31 млн 200 минг сўм миқдордаги пулларни қўлга киритиб, амалда И.Сни қамоқдан чиқариб бермасдан, пулларни ҳам қайтариб бермасдан С.Тураевага 31 млн 200 минг сўм моддий зарар етказган.

Судланувчи Х.Қурбоновга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда  2 йил муддатга ахлоқ тузатиш иши жазоси, ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59 ва 61-моддалари тартибида 2 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш  жазоси, ЖКнинг 60-61-моддалари тартибида, узил-кесил 2 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг 62-моддаси 2-қисми тартибида ўташ учун 2 йил 2 ой 2 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 17 сентябрдаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2028 йил 8 январдаги ажрими билан суд ҳукми ва апелляция инстанциясининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.

Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Back to top button