Madaniyat

Гиёҳвандликка карши бирлашиб курашайлик

Ўзбекистонда наркотик моддалар ва психотроп воситаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятлар сони сўнгги йилларда кескин ошмоқда.

2025 йил якунларига кўра: Республика бўйича жами 15 412 та наркожиноят рўйхатга олинган. Ушбу жиноятлар доирасида ноқонуний муомаладан 3,4 тоннадан зиёд тақиқланган моддалар мусодара қилинган ва 11 000 нафардан ортиқ шахс жавобгарликка тортилган.

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида йилнинг дастлабки 5 ойи давомида наркотиклар билан боғлиқ қарийб 5 700 та жиноят содир этилган ва 14 та яширин нарколаборатория аниқланган.

Гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларнинг энг катта улуши Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси ҳиссасига тўғри келмоқда.

Анъанавий наркотиклардан (қорадори, кўкнор) ташқари, интернет (мессенжерлар ва яширин дўконлар) орқали тарқатилаётган синтетик наркотик ва кучли таъсир қилувчи психотроп моддалар айланмаси бир неча баробар кўпайган.учдан бир қисми ёшлар томонидан содир этилмоқда, улар орасида мактаб ўқувчилари ва талабалар ҳам бор.

Вазиятнинг жиддийлиги сабабли Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси ҳамда уларнинг тарғиботи учун жиноий жавобгарлик ва жазо чоралари кескин кучайтирилди.

Жорий йил сентябр ойида Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судида бир гуруҳ шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28,273-моддаси 2-қисмида  назарда  тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб тегишли жазо чоралари тайинланди.

Жиноят содир этганлар вилоятнинг бир неча туманларида яшашиб, улар ҳам турли ёшларда. Энг ачинарли томони шундаки наркотик моддалар савдоси ва истеъмол қилувчилар ҳудуди чегараланмайди.

Гиёҳвандликка қарши курашишда ҳамма фуқаролар бир ёқадан бош чиқариб бирлашса ижобий натижаларга эришиш мумкин. Акс ҳолда шу хилдаги жиноятлар сони ошиб бораверади ва яна кўплаб ёшларни ўз домига тортиб бораверади. Шу сабабли бу иллатга ҳамма биргаликда қарши курашиши лозим.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман суди девонхона мудири

Т.Тожиев

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button