Bu qiziq

Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?

Фирибгарлик – бу ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишдир.

Фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Жиноят кодексига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахс:

— БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима;

— 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

— 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;

— 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шунингдек, фирибгарликнинг миқдори, такрорийлиги, содир этган шахслар, содир этиш воситасидан келиб чиқиб жавобгарлик чораси оғирлашиши мумкин.

Фирибгарлик компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса:

— БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима;

— 3 йилгача ахлоқ тузатишишлари;

— 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

— 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фирибгарлик хизмат мавқейидан фойдаланиб содир этилган бўлса:

— БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима;

— 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатишишлари;

— муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилдан
8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фирибгарлик уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса:

— БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима;

— 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

          Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича

судлов ҳайъати судьяси

          Т.Бекпулатов

Related Articles

Back to top button