Hodisalar

НЕКТАРИН ВА ШАФТОЛИ КАСАЛЛИГИ ТАРҚАЛИШИ ОЛДИ ОЛИНДИ

“Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ мамлакатимизда фитосанитарияга оид юқори хавфга эга бўлган карантин остидаги маҳсулотни, шу жумладан экиш, пайвандлаш, кўпайтириш учун мўлжалланган экиш материалларини хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонда яшовчи фуқароларга почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориш, шу жумладан багажда ва қўл юкида олиб ўтиш тақиқланади.

Бугун Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ходимлари ушбу Қонун ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг жорий йил 9 февралдаги топшириғига асосан самарали ишлар олиб бормоқдалар.

Хусусан, яқинда воҳага 1 та автотранспорт воситасида Туркия давлатидан 10 300 дона Бореал навли нектарин кўчатлари, 2 500 дона Самантҳа навли  шафтоли кўчатлари келтирилган. Ушбу кўчатларнинг  фитосанитар холатлари ўрганиш учун зудлик билан  Марказий фитосанитария лабораториясига намуна юборилди. Айтиш ўринлики, жорий йилнинг  ўтган ойдаги экспертиза хулосасига асосан ушбу маҳсулотда  карантин  вирус ҳисобланган Prunus necrotic ringspot virus (PNRSV) яъни  — Данак мевали дарахтларнинг некторик доғланиш касаллиги аниқланган. Ушбу Марказий фитосанитария лабораториясининг экспертиза хулосасига асосан Нектарин ва шафтоли кўчатларини йўқ қилиш ёки экспортёр давлатга қайтариб юбориш кўрсатиб ўтилган.

Нектарин ва шафтоли кўчатларида аниқланган карантин вирус касаллиги тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида “Карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисида” Низом талаблари асосида Термиз ТИФ давлат инспектори, Вилояти божхона бошқармаси Термиз ТИФ божхона пости  инспектори, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутасадилари,  “БИО ТЕХНО ЭКО” МЧЖ аъзолари ҳамда маҳсулотни олиб кирган корхона  ходимлари гувохлигида Aнгор тумани “Каттақум” маҳалласида жойлашган марказий чиқиндихонасида йўқ қилинди.

Зафар Саманов,

Термиз ТИФ маскани карантин давлат инспектори

Related Articles

Back to top button