Kasbim-faxrim

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи тадбиркорлар учун очиқ мулоқот ташкил этилди

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида воҳада қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги бошлиғи Иброхим Эргашев, агентлик мутахассислари, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Туропов ҳамда туман инспекторлари, Афғонистон, Россия ва қўшни мамлакатларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлар, ташқи савдо фаолияти билан шуғулланувчи компания вакиллари иштирок этди.

 

— Аҳолини фаровон ҳаёт кечириши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб ўз даромадларини кўпайтиришлари учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан бир қатор қарорлар қабул қилинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича президент қарорлари юзасидан бугун Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари тадбиркорларнинг энг яқин таянчига айланиб улгурди,- деди Иброхим Эргашев. — Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, соҳага инвестициялар кенг жалб қилинмоқда. Кейинги йилларда ерга бўлган муносабатни ўзгартириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга кўмаклашиш ва уларга зарур шароитларни яратиш, қўшимча ер майдонларини фойдаланишга киритиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги ерларининг тоифасини ўзгартириш борасида мисли кутилмаган ишлар қилинмоқда. Аграр соҳага муносабат давлат сиёсати даражасига олиб чиқилаётганлиги ҳам айтиб ўтилди.

Жараёнда ер эгалари ва тадбиркорлар томонидан қабул қилинаётган қароларнинг ижроси,экспортбоп экинлар экиш, уларни етиштириш, қадоқлаш ва экспортни ташкил этиш тамойиллари, соҳадаги солиқ қонунчилига оид саволлар ўртага ташланди. “Музробод томарқа хизмати” ва » Музробод асл савдо» МЧЖ вакиллари ва бир қатор тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар ҳақида гапириб, агентлик раҳбаридан амалий кўмак сўради. Ўз навбатида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бошлиғи Иброҳим Эргашев бу борада тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан муаммо ечимини хал этиш бўйича тегишли ишлар амалга оширишни айтиб ўтди.

Агентлик раҳбари тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва ваколатлари ҳақида ҳам тўлиқ тушунтириш ишларини ҳам олиб борган ҳолда, аграр соҳани ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг кафолатли ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида тизимли равишда қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилаётганлигини ҳам таъкидлади. Соҳада жаҳон тажрибаси кенг қўлланилаётганлиги, ҳар бир савдо айланмаси интеграция жараёнлари асосида олиб борилаётганлиги, бугун жаҳон бозорларида юртимиз қишлоқ хўжалик маҳсулотларинг ўрни, мева ва сабзавотнинг сифати ҳақида гапириб, сифатсиз, яъни ярми хом юкланган бир килограм маҳсулот ҳам Ўзбекистон брендига салбий таъсир кўрсатиши, бу борада тадбиркорлар ҳамда ҳар бир инспектор сергак бўлиши кераклиги замон талаби эканлиги хусусида тўхталди. Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасига олиб кирилиши кутилаётан янгиликлар, соҳа истиқболлари, тадбиркорлар учун қулайликлар ва амалий афзалликлар ҳақида атрофлича фикр алмашилди. Мулоқот воҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш борасидаги фикрлар билан якун топди.

Маълумот учун: 2025 йилнинг январ–июл ойлари давомида Сурхондарё вилоятида етиштирилган мева-сабзавотларнинг умумий 104 188,7 тоннаси хорижий давлатларга экспорт қилинган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг октябрь ойининг биринчи хафтаси мобайнида жами 130 850 тоннага етди. Октябрь ойининг ўзида воҳа тадбиркорлари 1 627 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилишни режалаштирган.

 

 

Related Articles

Back to top button