Kasbim-faxrim

Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони 

Мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз осойишталиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, шарафли бурчини бажаришда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:

…«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Саидов Одилбек Кудратович – Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Президенти            Ш.МИРЗИЁЕВ

Related Articles

Back to top button