Bu qiziq

«Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-561-сонли Қонуни тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 2 сентябр куни имзоланган «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-561-сонли Қонунида зўравонликнинг турлари ҳақида батафсил ёритилган.

Жинсий зўравонлик, жисмоний зўравонлик, иқтисодий зўравонлик, руҳий зўравонлик ҳақида батафсил тушунчалар берилган.

Қонунда тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари, уларга ҳуқуқий маслаҳат, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш кўрсатиб ўтилган.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига 522-моддаси (Оилавий (маиший) зўравонлик) қўшилиб, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солиш ёки ўн суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси белгиланган.

Шу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга эса базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси белгиланган.

Шўрчи туманида яшовчи А.А. турмуш ўртоғи Д.Х. билан тортишиб, уриб юбориб тиббий эксперза хулосасига кўра Д.Х.га енгил тан жароҳати етказганлиги юзасидан қўзғатилган маъмурий иш Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судида кўриб чиқилди.

Судда Д.Х. 2025 йил 26 октябр куни яшаш уйида турмуш ўртоғи А.А. билан ўзаро тортишиб қолгани, турмуш ўртоғи уни елкасига уриб тан жароҳати етказганини, ҳақорат қилмаганлигини, уни кечирганлигини, унга нисбатан даъвоси йўқлигини, у билан бирга яшаётганлигини баён қилиб, унга нисбатан қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўради.

А.А.Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 592 -моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилиб ва унга шу кодекснинг 33-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 (бир) баравари, яъни 412.000 (тўрт юз ўн икки минг) сўм жарима жазоси тайинланди.

Албатта, суд томонидан тайинланган жазо чораси нафақат содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жазо, балки фуқароларни онгли, интизомли бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашда ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман суди тергов судьяси

Ш.Қодиров

Related Articles

Back to top button