Kasbim-faxrim

Cоҳани ривожлантириш йўлида

Сурхондарё вилоятида бугунги кунда жами 2,53 млн. нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 1,38 млн. нафари ёки  фоизда айтадиган бўлсак 54,5% марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Қолган 34,4% аҳоли алтернатив ичимлик сув манбааларидан фойдаланади. Ачинарлиси 11,1% марказлардан узоқ ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларида яшовчи аҳолига ичимлик суви махсус транспорт воситалари орқали етказиб берилади. Бундай холатларни янада камайтириш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида вилоятимизда талайгина ишлар бажарилаётганлиги эса қувонтиради бизни.

Айтиш керакки вилоят аҳолисига 68 таси сув олиш, 71 та сув тўплаш ва тарқатиш сув иншоотлари, 1114 дона сув олиш қудуқлари, 6,787 минг км узунликдаги ичимлик сув қувурлари ва тармоқлари орқали ичимлик суви етказиб бериб борилмоқда.

Шу билан бирга Сурхондарё вилоятида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш борасида Президентимизнинг қарорлари ҳамда вилоятимизга ташрифлари давомида берилган топшириқлар асосида аҳолининг ичимлик ва оқава сув тизимини  яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Мисол сифатида айтадиган бўлсак, “Сариосиё тумани Шарғун шаҳрида оқова сув тармоғи қурилиши ва реконструкцияси” объекти доирасида 20,0 млрд. сўм маблағлар ажратилиб, ушбу маблағлар ҳисобидан 1 минг м3/суткасига бўлган оқава сув тозалаш иншооти ва 13,5 км узунликдаги тармоқлар қуриш ишларини амалга ошириш натижасида 6,6 минг аҳолининг оқова сув хизматлари билан қамраб олиш ишлари амалга оширилмоқда.

Музработ туманида эса “Обод марказ” дастурига асосан 4 та маҳалла аҳолисининг ичимлик ва оқава сув таъминотини яхшилаш мақсадида 24,4 млрд. сўм маблағлар ажратилиниб, бунинг натижасида  27,5 км ичимлик, 8,2 км оқава сув тармоқлари ҳамда қуввати 400 м3/сутка бўлган оқава сув тозалаш иншооти қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу ишларни амалга ошириш натижасида 11 минг нафар аҳолининг оқава сув таъминоти яхшиланади.

2020 йилда вилоят аҳолисини ичимлик сув таъминоти ва оқава сув хизматини янада яхшилаш мақсадида, “Сув таъминоти ва оқава сув тизимларини ривожлантириш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоятимиздаги 44 та ахоли пунктларини, “Обод марказ”, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритилган маҳаллаларни ҳамда наъмунавий лойиҳалар асосида қуриладиган уй-жой массивларини ичимлик суви ва оқава хизматини яхшилаш объектларига 102,21 млрд. сўм маблағлар ажратилиши режалаштирган. Қувонарлиси ушбу ажратилган маблағлар Инвестиция дастури асосида 83,062 млрд.сўм, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида 12,773 млрд.сўм, “Обод марказ” дастурлари асосида 2,375 млрд.сўм, ҳамда наъмунавий лойиҳалар асосида қуриладиган уй-жой массивларини ичимлик суви ва оқава хизмати билан таъминлаш учун 4,0 млрд.сўм ажратилиши белгиланган. Мазкур объектлар доирасида 472,0 км, шундан 409,7 км ичимлик ва 62,3 км ва оқова сув тармоқлари қурилиш ҳамда реконструкция ишларини амалга оширилиши кўзда тутилган. Ушбу ишлар самараси ўлароқ вилоят аҳолининг ичимлик суви таъминоти даражаси 56,7% дан 61,6% га ошиши кутилмоқда.

Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш борасида эса Сурхондарё вилоятда  мавжуд 8 та қозонхоналар орқали марказлашган ҳолда 18 та кўп квартирали уйларни ва 12 та ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти билан таъмилаб келинмоқда.

2019 йилда вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 355,2 млн. сўм миқдоридаги маблағлари ажратилиб,Термиз шаҳридаги “Камолот” қозонхонасини мукаммал таъмирлаш ва янги замонавий КВа-600 МГВ русумли қозон ўрнатиш (105,2 млн. сўм), Термиз шаҳридаги РК-6 қозонхонасидан кўп қаватли уйларга борувчи 141 метр узунликдаги иссиқлик тармоқларини янгисига алмаштириш ва изолация қилиш (21,2 млн. сўм), Узун туманидаги “Ёш куч” қозонхонасига янги замоновий КВа-1200 МГВ русумли қозон ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
10 январдаги “2020-2022 йиллардар Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузулмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4565-сонли Қарорига асосан Термиз шаҳридаги 1-6-умумий таълим мактаблари қозонхоналарини реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш мақсадида 1,578 млрд.сўм маблағ ажратилди. Натижасда Термиз шаҳридаги 2 та мактабнинг иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти яхшиланишига эришилади.

Вилоятда мавжуд 1273 та кўп хонадонли уй-жойлардан
1991 йилгача қурилган уйлар сони 932 тани ташкил этади.  Ушбу уй-жойлар 73 та ХУЖМШлар томонидан қамраб олиниб хизмат кўрсатилмоқда. Вилоятдаги кўп қаватли уй-жой фондини 2019-2020-йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган Дастурга асосан 18,1 млрд. сўм маблағлар жалб қилинди. Ушбу маблағлар ҳисобидан кўп қаватли уйларнинг 132 800 кв.метр том қисми, 825 та кириш йўлаклари таъмирланди, 523 та темир эшиклар ва рақамли қулфлар ўрнатилди, 34 та ички муҳандислик тармоқлари, 300 та уйларнинг фасад қисми таъмирланди, 51 та тўплам болалар ва спорт майдончалари қурилди,18 225 кв.метр тротуарларга бетон қопламаси ётқизилди, 645 та уйлар ҳудудида ташқи ёритиш тизимлари ўрнатилди, 899 та ноқонуний қурилмалар бузилиб, 29 та умумий ҳожатхоналар ва 19 та айвонли тандирхоналар қурилди. Бугунги кунга келиб эса Дебитор қарздорликларни сўндириш ва олинган кредитларни қайтариш учун вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида ягона тизим яратилди. Ушбу тизим ишга туширилгандан сўнг ахолидан бўлган 11,0 млрд сўм дебитор қарздорликлар 8,2 млрд сўмга туширилишига эришилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
21 декабрдаги “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш ва кредит сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4071-сонли қарорининг 6 бандига асосан вилоятда фаолият юритаётган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг 3,4 млрд сўм муддати ўтган кредит қарздорликлари маҳаллий бюджет даромадининг ортган қисми ҳисобидан қоплаб берилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 ноябрдаги  “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги ЎРҚ 581-сонли Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Термиз шахридаги кўп квартирали уйларни бошқаришда Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан хуқуқий эксперимент ўтказиш бўйича махсус Ишчи гуруҳи ташкил этилди ва унинг аниқ иш режаси тасдиқланди. Жорий йилнинг 1 майига қадар Термиз шахридаги кўп квартирали уйларни бошқаришда ушбу Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан хуқуқий экспремент ишлари якунланиши режалаштирилган.

2020 йилда вилоятдаги кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Унга кўра жорий йилда 56 та кўп қаватли уйларнинг том қисми, 548 та кириш йўлакчалари, 397 та кириш йўлакчаларига темир эшиклар ўрнатиш, 480 та электр тақсимловчи шитларни таъмирлаш, 153 та уйларни фасад қисмини таъмирлаш, 27 та ертўлаларни тартибга келтириш, 64 та болалар майдончаларини қуриш, 6673 п.м ирригация тармоқлари таъмирлаш 20,245 минг кв.м тротуарларни таъмирлаш ҳамда 346 та ёритиш чироқларини ўрнатиш кўзда тутилмоқда. Ушбу ишларни амалга ошириш учун жами 14,7 млрд сўм, шундан 10,5 млрд сўми банк кредити, 4,2 млрд сўми республика бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилиши кўзда тутилган.

Бу каби ишларни амалга ошириш замирида халқ фаравонлиги, аҳолига шароитлар яратиш каби мақсадлар мужассамдир. Зеро халқи обод юрт янада ривожланиб борайверади. Шунинг учун ободликни кўча, маҳаллалардан бошлаймиз….

А.Х.Ахмедов, Ахборот хизмати раҳбари

Related Articles

Back to top button