Madaniyat

Узун туманида ота алимент пули эвазига уй берди

Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 2017 йил 30ноябрдаги суд буйруғига асосан Ўктам Холбўтаевдан уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун собиқ турмуш ўртоғи Нилуфар Жўраеванинг фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Узун туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Бюронинг Узун туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида уч нафар фарзандларнинг отаси бўлган Ўктам Холбўтаев билан давлат ижрочилари алимент тўловлари борасида доимий алоқада бўлиб, алимент пули тўлиқ ундириб келинган.

Ў.Холбўтаев оиласи мустаҳкамлигини сақлаб қололмаган бўлсада, уч нафар фарзандларининг уйсиз, ижарама-ижара яшаб қийинчиликда юрганлигини кўриб уларга уй олиб беришни ният қилди.

Шундан сўнг, Ў.Холбўтаев собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб, қиймати салкам 200 миллион сўмга тенг бўлган уйни фарзандлари учун хатлаб берди.

Ҳужжатлар нотариал тартибда расмийлаштирилгандан сўнг, Нилуфар Жўраеванинг аризасига асосан Бюронинг туман бўлими томонидан ижро ҳужжати белгиланган тартибда муддатидан олдин тугатилиб, қарздорга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Ў.Холбўтаев вояга етмаган фарзандларнинг келажагига бефарқ эмаслигини такидлаб, Бюро ходимлари ва жамоатчилик вакилларига уларнинг ҳолидан доим хабар олиб туришини  ваъда берди.

Фазлиддин Муротов,

МИБ Узун туман бўлими бошлиғи

Related Articles

Back to top button