Madaniyat

ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Ҳурматли истеъмолчилар!

“Hududgazta’minot” АЖ барча истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида, фойдаланилган табиий газ учун тўловларни онлайн тизимига ўтказмоқда. Газ учун тўловларни уйдан чиқмаган ҳолда “Payme”, “Oson”, “Click”, “Paynet” мобил тўлов тизимлари орқали, шунингдек жойлардаги тижорат банкларнинг тўловларни қабул қилиш пунктлари ва юртимизнинг кўплаб маҳаллаларида фаолият юритаётган “Paynet” шохобчалари орқали амалга ошириш имконияти мавжуд. Шунинг учун, истеъмолчилар тўловни амалга оширишда газ таъминоти ташкилотларига бориб, қимматли вақтларини кетказишга ҳожат йўқлигини маълум қилиб, яратилган имкониятлардан кенг фойдаланишни тавсия этади.

Фаолият олиб бораётган шохобчалар ва мобил иловалар орқали кўрсатилган хизматлар учун тўловларни “Hududgazta’minot” АЖ ўз зиммасига олган бўлиб, ушбу жараён барча тўлов тизимлари билан тегишли шартномалар асосида амалга оширилмоқда. Яъни, аҳоли томонидан амалга оширилаётган тўловлар ортиқча фоизларсиз қабул қилинади.

Агар истеъмолчилар томонидан тўлов шохобчаларидаги кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов талаб қилиш ҳолатлари аниқланса, Жамиятнинг 1104, (71) 202-08-04, (71) 202-11-04 “Ишонч” телефонларига қўнғироқ ёки “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари” гуруҳига мурожаат қилишлари сўралади.

“Hududgazta’minot” АЖ матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button