Kasbim-faxrim

Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот етиштириш кўпайтирилади

“Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-4863-сон, 15.10.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасига (Уюшма) ҳар йили 1 июнга қадар август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таклифлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинлари Уюшма таклифига мувофиқ пахта ва ғалла майдонларидан қисқартирилган, фойдаланишга киритиладиган, захирадаги ерлар, шунингдек, такрорий экин сифатида ғалладан бўшайдиган ва бошқа ер майдонларига жойлаштирилади.

Қарор билан 2021-2022 йиллар ҳосили учун август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини турлари бўйича етиштириш ҳажмлари тасдиқланди.

Шунга кўра, белгиланган йилларда республика бўйича қуйидаги ҳажмда август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотлари етиштириш назарда тутилган:

фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида:
▪️ 2021 йилда 1 728 553 тонна;
▪️ 2022 йилда 1 846 924 тонна.

деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа майдонларида:
▪️ 2021 йилда жами 2 286 732 тонна;
▪️ 2022 йилда 2 413 855 тонна.

Related Articles

Back to top button