«Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичи ғолиблари тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ПҚ-4789-сонли қарорига асосан вилоят ҳокимлигининг 24.08.2020 йил 06-06/577-сонли баёни ҳамда АОКА вилоят ҳудудий бошқармасининг 01-17/151-сонли хати билан вилоятдаги босма ОАВ ва ижодкорлар учун мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови эълон қилинган эди.
2020 йил 4 сентабръ куни вилоят Матбуот уйида 6 та номинация бўйича танлов ғолибларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзининг ижодкорлиги билан давлат дастури доирасида олиб борилаётган ислоҳатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳатларни тарғиб қилишдаги фаоллиги учун бир гуруҳ журналистлар танлов ғолиби сифатида эътироф этилди.