Jahon

Исроилда коронавирусни бир дақиқага қолмай аниқлаш усули ихтиро қилинди

Исроиллик олимлар коронавирусга қарши янги тестни синаб кўришди. Мазкур таҳлил усулининг аниқлаш даражаси 96 фоиздан ҳам кўпроқни ташкил этмоқда, деб хабар қилади мамлакат туризм вазирлиги.

Тажриба тариқасида 250 кишидан олинган тест нархи арзимаган пул — бир шекел туради.

Таҳлил топшириш учун оғиз сўлагидан намуна олинса бўлди. Тузли аралашма билан оғиз чайилгандан кейин, тест пробиркада нур таратувчи асбоб ёрдамида текширилади ва инсон COVID-19га чалинганми ё йўқми, аниқланади. Ушбу асбоб бошқа вирусларни ҳам топиш имкониятига эга экан.

Бундан ташқари, Исроил тиббиёти COVID-19ни 30-40 сонияда аниқлайдиган тегнология ҳамда уйда туриб 20 дақиқада жавоби олинадиган илова тақдимотини ҳам ўтказди.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги яқин кунларда Бен-Гурион аэропортини COVID-19ни аниқловчи лаборатория билан жиҳозлаш учун тендер эълон қилади, — дейди Исроил туризм вазирлигининг Россия ва МДҲ давлатлари бўйича департаменти директори Владимир Шкляр.

Исроиллик олимларнинг мазкур янги ихтироси одамлар аввалги яшаш шароитига қайтишлари ва яна ўз хавфсизлиги, саломатлигидан хавотирга тушмай саёҳат қилишларига имкон беради, дейилади хабарда.

Related Articles

Back to top button