Madaniyat

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 27 июнь куни Интернет тармоқларида “Термиз шаҳри МИБ идорасидаги вазият. Мурожаатчи аёлнинг фиғони фалакка чиқмоқда”номли жойлаштирилган видео хабар юзасидан

Мазкур видео хабар Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг17.05.2013  йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Фозилов Шавкатдан ундирувчи Хасанова Умида фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун иш хақи ва бошқа барча даромадларининг 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан 2019 йил 22 октябр ойида ушбу ижро хужжати ундирувчи Хасанова Умида қарздор Фозилов Шавкат билан узаро келишиб олганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан ижро хужжати қайтариб берилган.

Жорий йилнинг 27 июнь куни Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими биносида мазкур видео хабарда акс этган ундирувчининг ишончли вакили Абитова Фарида Эргашжоновна билан сухбатлашилганда давлат ижрочиси билан гаплашганини хамда фарзанди касалиги сабабли кайфияти йўқлигини давлат ижрочисига нисбатан овозини юқори қилиб гапирганини тан олиб билдирди.

Шунингдек,  ушбу видеони ким олганлигини кандай тартибда таркалганлигини билмаслигини ҳамда, ижтимоий тармоқларга ўзининг хабардорлигисиз чиқариб юборилганлиги учун тегишли давлат органларига мурожаат қилишини билдирди.

Ушбу ижро хужжат юзасидан давлат ижрочиси Б.Файзиев томонидан ундирувчига ижро хужжаатини асослантирувчи хужжатлар билан илова қилинган холда почта алоқа тармоғи орқали юборилиши ҳақида  тушунтириш берилган хамда ундирувчининг ишончли вакили Абитова Фаридага  аризаси бўлим иш юритувига келиб тушиши билан ижро харакатлари олиб борилиб ундириш чоралари кўрилиши хақида билдирган .

Шу сабабли,  Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари  ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасига асосан ижро хужжатини ижрога топшириш хуқуқи тушунтирилди.

  Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button