Madaniyat

Четга чиқиш ҳуқуқлари тикланиши учун 2035 йилгача бўлган алимент пуллари олдиндан тўланди

Мажбурий ижро бюросининг Шўрчи  туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2019 йил
28 февралдаги буйруғига асосан Шерали Жўраевдан собиқ турмуш ўртоғи  фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Шерали Жўраев ҳорижий давлатга бориш истагини билдириб, Бюронинг туман бўлимига мурожаат қилди. Давлат ижрочилари томонидан унга вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган тақдирда четга чиқиш ҳуқуқлари тикланаши тушунтирилди.

Шерали Жўраев ушбу чекловларни бекор қилиш учун обиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини яъни 105 миллион сўмни тўлиқ тўлаб берди.

Шундан сўнг, мазкур алимент ижро ҳужжати иш юритувдан тугатилиб, Бюронинг туман бўлими томонидан унга нисбатан қўлланилган чекловлар бекор қилинди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button