O`zbekiston

РАСМИЙ ИЗОҲ

Интернет ижтимоий тармоқлари орқали фуқаро Р.Ботированинг суд қарори ижроси таъминланмаётганлиги юзасидан йўллаган видео мурожаати Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 12.04.2016 йилдаги  қарздор Термиз шаҳар ҳокимлиги ва “Узтрансгаз” АК га Термиз шаҳар “Ф.Хўжаев” ва “Тараққиёт” кўчалари кесишувида қурилаётган янги бинонинг 1-қаватидан ундирувчи Чоршанбиев Бердимуродга савдо дўкони ажратиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги ижро ҳужжати собиқ суд ижрочиларининг Термиз шаҳар бўлими иш юритувига 24.10.2016 йилда келиб тушган.

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 24.01.2018 йилдаги ажримига асосан 12.04.2016 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан амалга оширилаётган ижро ҳаракатлари Термиз шаҳар Ф.Хўжаев ва Тараққиёт кўчалари кесишувида “Узтрансгаз” АЖ маблағлари ҳисобидан қурилган 3-қаватли уй давлат комиссияси томонидан қабул қилингунга қадар тўхтатилиб, давлат комиссияси томонидан қабул қилингандан сўнг ижро ҳаракатларини давом этирилиши кўрсатилган.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 30.07.2018 йилдаги ажримига асосан  12.04.2016 йилдаги ҳал қилув қарорининг ижроси қарздор Термиз шаҳар Ҳокимияти томонидан берилган кассация шикояти кўриб чиқилгунга қадар вақтинча тўхтатилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг30.08.2018 йилдаги ажримига асосан  ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, келтирилган кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган ва ижро ҳаракатларини давом эттириш сўралган.

Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими томонидан 16.11.2018 йилдаги 10-12152-18-соли ариза билан ижро ҳужжати ижроси юзасидан тушунтириш бериш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига мурожаат қилинган.

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг  29.11.2018 йилдаги ажримига асосан давлат ижрочисининг тушунтириш бериш тўғрисидаги аризаси рад этилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 20.06.2019 йилдаги ажримига асосан фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 12.04.2016 йилдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилган ва 02.07.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан Сурхондарё вилоят ҳокимятидан  Бердимурод Чоршанбиевнинг фойдасига бузиб ташланган Термиз шаҳар Ф.Хўжаев кўчаси 13А-уй манзилида 108 кв.м ер майдонида жойлашган Ғунча савдо дўкони учун 24.659.475 сўм компенсация ундириш ва Сурхондарё вилоят ҳокимяти зиммасига Бердимурод Чоршанбиевнинг фойдасига бузиб ташланган Термиз шаҳар Ф.Хўжаев кўчаси 13А-уй манзилида 108 кв.м ер майдонида жойлашган Ғунча савдо дўконининг ер майдонига тенг ўлчамли ер майдони ажратиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги ижро ҳужжати 15.08.2019 йилда Бюронинг Термиз шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раёсатининг 26.09.2019 йилдаги  қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 20.06.2019 йилдаги ажрими ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди кассация инстанциясининг 30.08.2018 йилдаги ажримлари бекор қилиб, мазкур низоли бўлган фуқаролик ишини янгидан қайта кўриш учун кассация инстанцияси судига юборилган.

Ҳозирги кунда ишни янгидан қайта кўриш учун кассация инстанцияси суди натижалари юзасидан маълумотлар келиб тушмаган.

Келгусидаги ижро ҳаракатлари суднинг тегишли қарорига асосан амалга оширилади.

 

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button