O`zbekiston

Шўрчи туманида сайловчилар катта ишонч билдириб, фаол овоз бермоқдалар

Шўрчи тумани 481-сайлов участкасида ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, вилоят, туман Халқ депутатлари кенгашига номзодлар сайловига “Хайробод” ва Ибн-Сино маҳаллаларида яшовчи сайлаш ҳуқуқига эга бўлган сайловчилар ташриф буюрмоқдалар.

Сайлов участкасида 3 соатдан ортиқ вақт ўтишига қарамасдан, ҳамон овоз берувчилар навбат кутиб қолишмоқда. Чунки ҳар оиладан 4-5 киши ўзлари келиб овоз бермоқда.

??

Биз билан суҳбарда Ибн-Сино маҳалласида яшовчи Собир Дўстқобилов бугун сайловда унинг оиласидан 4 киши овоз бергани келишганлигини, уларга сайлов участкасида ҳеч ким ҳалақит қилмаганлиги, номзодларнинг вакиллари ўз номзодларига овоз беришга чақирмаганлигини айтиб ўтди. Сайловда фуқаролар жуда фаол қатнашаётганлиги ва сайлов участкаси ходимлари хушмуомалалик билан овоз бериш тартибини тушунтираётганлигидан мамнун эканлигини фахр билан сўзлади.

Шунингдек, С.Дўстқабилов бу йилги сайловни байрамдек ўтаётганига урғу бериб, ҳаммани сайлов билан табриклади.

Демак, сайловлар демократик тамойиллар асосида ўтказилса, нафақат сайловчиларнинг фаоллиги ошади, балки аҳолининг жамиятимизга бўлган ишончи  ва келажакда  депутатларга бўлган талаби ҳам ошади.

И.Алимов

Related Articles

Back to top button