Hodisalar

Қайнонасини ўлдирган келин

Келишмовчиликлар, оилавий жанжаллар ҳар бир оилада бўлади, аммо муроса йўлини тутмасдан, жаҳлга эрк бериш натижаси оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Худди шундай, Шеробод тумани, “Пошхурт” маҳалласида яшаб келган Каримова Сабрина, 2025 йил 8 март куни соат 15:00 ларда ўзи билан бир хонадонда яшаб келган қайнонаси Кабилова Назира билан ўзаро олдиндан давом этиб келаётган оилавий можаролар сабабли ва қайнонаси Н.Кабилованинг доимий равишда уни “харомхўрсан, тарбиянг йўқ, кўп овқат йейсан” деган хақоратли сўзларидан жахли чиқиб, қайнонаси Н.Кабилова билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида қайнонаси ўзи билан унинг хонасига олиб кирган ошхона пичоғини қўлидан тортиб олиб, қайнонаси Н.Кабиловани ўлдириш мақсадида, унинг бўйин соҳасига қўлида бўлган пичоқни санчиб, танасининг дуч келган жойларига қўлларининг мушти билан уриб, Н.Кабилованинг ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказиб қасддан ўлдирган.

Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг ҳукми билан С.Каримовага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг аж 2025 йил 2 август кунидаги ажрими билан, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, инсон ҳар бир муаммо ва келишмовчиликка оғир босиқлик билан, ҳаёт унга бир маротаба берилгани, уни панжара ортида ўтказиш учун сарфламаслик кераклигини англаган ҳолда ёндошса, жиноятга қўл урмайди.

Сурхондарё вилоят судининг судья катта ёрдамчиси     

М.Йўлдошева

Related Articles

Back to top button