Hodisalar

Ошган жиноятлар хусусида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, Жиноят кодексида ўғирлик жинояти учун жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.

Бироқ, сўнгги вақтларда ўғирлик жинояти баъзи жойларда кўпайиб, ўзганинг мулкини ўғирлик йўли билан қўлга киритишни ўзига касб қилиб олганлар ҳам орамизда учрамоқда.

Хусусан, фуқаро У.Б ўзганинг мол-мулкини ўғрилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, жиноий шериги Х.Д билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, ўзи шу гуруҳга раҳбарлик қилиб, 2024 йил 1 май кунидан 2 май кунига ўтар кечаси Қумқўрғон тумани ҳудудидаги яйлов-адирлик ҳудудида, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларга тегишли 126.500.000 сўмлик 26 бош чорва молларни, уларнинг қаровсиз ҳолатда юришганлигидан фойдаланишиб, яширин равишда талон-торож қилган.

Фуқаро У.Бга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “в” банди билан шу Кодекснинг 57-моддасига қўлланиб, 3 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 26 сентябрдаги ажрими билан суд ҳукмининг У.Бга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 13 мартдаги ажрими билан суд ҳукмининг У.Бга оид қисми ва апелляция инстанциясининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.

Жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Back to top button