Madaniyat

БИЗ ҲАМ РЎЙХАТДАН ЎТДИК ВА СЕРТИФИКАТ ОЛДИК!

“Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–173-сон, 19.09.2025 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январь ҳолатига кўра 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади.

Маълумки,  давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январгача ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz порталида рўйхатдан ўтишини таъминлаши лозим. Рўйхатдан ўтиш OneID тизими орқали амалга оширилади. Ушбу тадбир мамлакатимизда демографик жараёнлар, меҳнат ресурслари, ижтимоий инфратузилма ва ҳудудий ривожланишни илмий асосда режалаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Рўйхатга олиш жараёнлари халқаро стандартлар асосида, замонавий рақамли ечимлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси раҳбарияти,  мутахассилари, барча ЎКЧМ ҳамда бошқарманинг туман бўлими карантин инспекторлари ҳам бу жараёнда фаол иштирок этиб, сўровномаларни тўлиқ  тўлдириб тегишли  Сертификатга эга бўлишди.  Қайд этиш  жоизки, аҳолини рўйхатга олиш мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта ўтказилмоқда. Фуқаролар census.stat.uz платформаси орқали 31 январгача онлайн тарзда рўйхатдан ўтиши мумкин. 4–28 феврал кунлари махсус тайёргарликдан ўтган ходимлар уйма-уй юриб, аҳолини ва қишлоқ хўжалигига доир маълумотларни рўйхатга олади. Ўзбекистонда 15 январдан аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бошланди. Жараён 28 февралга қадар давом этади.

Биз рўйхатдан ўтдик, Сиз-чи? Ҳар бир инсон муҳим! Қўлингиздаги смартфон ёки компьютер орқали census.stat.uz сайтига киринг ва ўзингиз ҳамда оила аъзоларингизни рўйхатдан ўтказинг.
Сизнинг шахсий маълумотларингиз қонун билан ҳимояланган. Янги Ўзбекистоннинг келажаги — бизнинг ва сизнинг фаол иштирокингиз билан яратилади!

Мунира Тўлабоева

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси  иш  юритувчиси

Related Articles

Back to top button