ЯНГИ ЙИЛДА ҲАМ ЯНГИ ЗАФАРЛАР КУТИЛМОҚДА

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сурхон воҳасида ҳам янги йил арафасида тадбирлар бошланиб кетди. Янги йил – турли халқлар, маданиятлар ва анъаналарни бирлаштирадиган байрамлардан бири. Шунинг учун ҳам байрамлар орасида янги йилни халқимиз ўзгача кўтаринкилик ва тайёргарлик билан кутиб олади. Меҳнат жамоаларида самарали натижалар, халқимизнинг бунёдкорлик ва эзгу ишлари эътироф этилади.
Бугун Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасида “Янги йилда янги зафарлар” рукни остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда бошқарма бошлиғи Усмон Туропов, бошқарма мутахассислари ва тизимда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ фаол карантин инспекторлари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққан Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқарамаси бошлиғи Усмон Янгибоевич Туропов соҳа вакилларини Янги йил байрами билан самимий табриклаб, уларга эзгу тилакларини билдириш баробарида амалга оширилган ишлар кўлами хусусида ҳам тўхталиб ўтди.
Таъкидландики, мамлакатимизда ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, фитосанитар хавфсизликни таъминлаш, ўсимликларни зарарли организмлардан ишончли ҳимоя қилишни такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда ўсимликлар карантини соҳасида кўрсатиладиган хизматлар сифатини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш борасида тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Бу борада Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида фаолият юритаётган соҳа мутахассислари ҳам салмоқли ишларни амалга оширмоқда. Бошқарма ва унинг тизимидаги туман бўлимлари мутахассислари ҳам йилни салмоқли якунлаб, ижобий натижаларга эришдилар,- деди бошқарма бошлиғи У.Туропов.









