O`zbekiston

Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани қайта ташкил этилади

Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини қайтадан тикланади. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани қайта тикланиб, Қизириқ ва Бойсун туманлари чегаралари ўзгартирилиши мумкин.Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳудудидаги “Бандихон”, “Бектепа”, “Обод турмуш”, “Полвонтош”, “Сарой”, “Бирдамлик”, “Чинор”, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Фаровон”, “Баҳористон”, “Ўрғилсой”, “Гулбоғ”, “Қалдирғоч”, “Зевар”, “Хўжаипок”, “Обод юрт” ҳамда “Бағри кенг” маҳалла фуқаролар йиғинларини (умумий ер майдони 20531 гектар) ҳамда Бойсун туманининг “Сайроб” ва “Ғайрат” массивларидан (умумий ер майдони 17360 гектар) қайта тикланаётган Бандихон тумани таркибига ўтказилади.

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Бойсун туманлари ҳудудидан Бандихон тумани ҳудудига ўтказилаётган ер майдони чегараларининг тавсифи ва чизма шакллари тасдиқланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳукуматнинг 2010 йил 24 декабрдаги қарори билан Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани тугатилиб, унинг ҳудуди Қизириқ туманига бирлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида 21 ноябрга қадар жамоатчилик эътиборига ҳавола этилаётган қарор лойиҳасига https://regulation.gov.uz/uz/document/9923 ҳаволаси орқали овоз беришингиз, таклифларингизни билдиришингиз мумкин.

Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Close