Kasbim-faxrim

2019 йилнинг энг яхши молия вазири

Буюк Британиянинг нуфузли “Global Capital” нашри Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон молия вазири, Жамшид Қўчқоровни “Mарказий ва Шарқий Европа минтақаси бўйича (шу жумладан, MДҲда) 2019 йилнинг энг яхши молия вазири” деб эътироф этди.

Таъкидланишича, ушбу эътироф Давлат раҳбари бошчилигида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини намоён қилаётганлиги туфайли берилган.

Адлия вазирлиги жамоаси ушбу эътироф билан Жамшид Анваровични, қолаверса иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларда ўз ҳиссасини қўшаётган барча мутахассисларни муборакбод этади.

Маълумот учун: “Global Capital” — молия ва инвестициялар соҳасидаги онлайн нашр. 2014 йилда “Euroweek” журналини капитал бозорида “Asiamoney”, “Total Securitization”, “SSA Market” каби муҳим нашрлар билан бирлаштириш натижасида ташкил этилган.

Related Articles

Close