Hodisalar

Сурхондарёда 11,2 млрд сўм кредит маблағларини талон-торож қилган тадбиркор ушланди

Аниқланишича, “Сурхондарё Автосаноат Агротех сервис” МЧЖ раҳбари Ё.О. 2016 йилда Қизириқ тумани ҳудудида узум боғи ташкил этиш мақсадида банкдан 3,3 млрд сўм кредит маблағи ажратилишига эришган. У мазкур пулларга узум боғи барпо этмасдан, банк кредити маблағларини мақсадсиз сарфлаб юборган.

Шунингдек, Ё.О. Қизириқ тумани ҳудудида йилқичилик комплексини ташкил этиш мақсадида тижорат банкидан 2018-2019 йилларда 10,2 млрд сўм кредит маблағи олган. У шундан 7,9 млрд сўмини мақсадсиз сарфлаб, банк манфаатларига жўда кўп миқдорда зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Related Articles

Back to top button