Madaniyat

Сурхондарёда анор сайли ўтказилади

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида анор сайли ўтказилади.

Сурхондарё вилояти ҳамда Шеробод тумани ҳокимликлари, вилоят Туризм бошқармаси ҳамкорлигида воҳамизда иккинчи бор ташкил этилаётган ушбу сайил тумандаги “Ёшлар истироҳат боғи”да бўлиб ўтади.

Сайил дастуридан анорзорларга экскурсиялар, маҳсулотлар кўргазмалари, энг йирик мева ва энг яхши шарбат ишлаб чиқарувчисини танлаш, анорни қайта ишлаш заводига ташриф ўрин олган.

Шунингдек, “Энг мазали анор шарбати – 2023”, “Энг мазали анор нави”, “Энг катта анор – 2023”, “Энг чиройли анор тозалаш” номинациялари бўйича танловлар ташкил этилиб, ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Санъаткорларнинг концерт дастури намойиш этилади.

Шерободга келинг, анорнинг энг сара навлари билан танишинг, унинг ажиб таъмидан баҳра олинг!

Related Articles

Back to top button