O`zbekiston

Шўрчи туманида Халқ депутатлари туман Кенгаши номзоди шикояти юзасидан расмий муносабат

Таҳририятимизга  “Оққўрғон” маҳалласида яшовчи  фуқаро Бобоқамбаров Шерзод Ҳусанович томонидан юборилган мурожаатда 22.12.2019 йилда 498-сайлов участкасида ўтказилган сайлов натижалари сохталаштирилганлиги ҳақида баён этилган.

Биз туман Халқ Депутатлари Кенгаши сайлов комиссияси билан биргаликда ушбу мурожаатни ўрганиб чиқдик. Маълум бўлишича, Бобоқамбаров Шерзод 2019 йил 22 декабрда ўтказилган сайловда жами 3390 овоздан 1435 та яъни 42,3 фоиз ва Эшбоев Фарход эса 3390 овоздан жами 1456 та яъни 43 фоиз овоз олган.

Шу сабабли мурожаат муаллифига 2020 йил 5 январда ўтказиладиган такрорий овоз беришда қатнашиши тушунтирилди.

Н.Шарипов

Related Articles

Back to top button