Jahon

Давлат рақамлари кўринмай қолса…

Туркистонда энди автомашинадаги давлат рақамлари кўриб бўлмайдиган даражада ифлос бўлса, ҳайдовчи маъмурий жазога тортилади. Бу кўпроқ қурилиш майдонларига кириб-чиқаётган юк машиналарга тааллуқли.

Қурилиш майдонлари машина ювадиган ускуналар билан таъминланиб, юк машиналари иншоотдан чиқаётган пайтда тозалаб ювилиши шарт. Туркистон шаҳар полиция департаменти ходимлари қурилиш майдонларидаги пудратчилар ҳамда юк машиналарининг соҳибларини бу ҳақда огоҳлантирадилар. Агар биринчи огоҳлантиришдан сўнг бу яна такрорланса, унда жарима солинади.

Йил бошидан буён қонун талабларига риоя қилмаган ҳайдовчиларга ҚР МҲтКнинг 630-моддаси бўйича 511та маъмурий баённома тўлдирилди. Шаҳардаги машиналар йўлларни ифлос қилгани учун хусусий шахсларга солинадиган жарима миқдори тахминан 3 минг тенге атрофида. Агар қонунбузарлик такрорланса, унда 15 минг тенгегача жарима солинади.

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Close