Madaniyat

АЛИШЕР НАВОИЙ МАЪНАВИЯТ ҚУЁШИ ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Хабарингиз бор туман ҳокимлиги томонидан Алишер Навоийнинг 580 йиллиги муносабати билан эълон қилинган “Алишер Навоий –маънавият қуёши” номли ижодий танлов эълон қилинган эди.
Танловда Алишер Навоий ҳақида ўзи ёзган шеър, ғазал ва ҳокиялари билан 50 яқин иштирокчилар орасида танлов ғолиблар аниқланди.
Танловда биринчи ўринни туманимиздаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчиси Салтанат Сафарова эгаллаган бўлса, иккинчи ўрин 22-мактабнинг ўқитувчиси Каримова Саломатга насиб қилди. Учинчи ўринга эса 65 мактабнинг ўқитувчиси Зухра Менгбўтаева ва 18 мактабнинг ўқувчиси Адиба Муродова муносиб топилди. 42-мактабнинг ўқитувси Гавҳар Артиқова фаол иштироки учун мақтов ёрлиғи ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Шўрчи туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Related Articles

Close