Madaniyat

Туман ва шаҳарлардаги маъмурий судлар ўрнида туманлараро маъмурий судлар ташкил этилади

Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан судлар фаолиятига бир қатор ўзгартиришлар киритилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Қонун билан, 2021 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туман ва шаҳар маъмурий судлари тугатилиб, туманлараро маъмурий судлари ташкил этилади.

Натижада фуқароларнинг судма-суд сарсон бўлиб юришига барҳам берилиб, муаммоларнинг бир жойда ҳал этилишига эришилади. Вилоят ва унга тенглаштирилган судларни ташкилий, молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш янада яхшиланади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолинади

Related Articles

Close