Bu qiziq

Ўзбекистонда таълим тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган фармон лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистонда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани ўтмоқда.

Айни дақиқаларда Фармон лойиҳаси Regulation.gov.uz муҳокамалар порталига қўйилди. Бу ҳақда ХТВ ахборот хизмати хабар берди.

Фармоннинг тўлиқ лойиҳаси билан ушбу портал орқали танишган ҳолда у бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

Related Articles

Close